Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ботириш томирларнинг оғзини тўсиш учун, яъни кўп қон йўқотиб, ўлиб қолмаслиги учун қилинади. Бунда айнан ёққа ботиришнинг ўзи эмас, ҳалокатнинг олдини олиб қолиш вожибдир. Шунга кўра, қонни тўхтатиш учун бошқа тиббий воситаларни ишлатиш ҳам мумкин.


Ўғрининг қўли мумкин қадар осон қилиб кесилади. Чунки мақсад уни азоблаш ва ўлдириш эмас, унга жазо бериш, холос. Бирон-бир фалокат туфайли ёки бирор тажовузкорнинг тажовузидан қўли кесилган бўлса, ҳад бекор қилинади. Чунки Оллоҳ қўлни кесишга буюрган. Кесиладиган нарсанинг ўзи бўлмаганидан кейин ҳад бекор қилинади. Бошқа тарафга ўтилмайди, чунки бунга ҳужжат йўқ. Ҳомиладор аёл туғиб, нифоси тугагунига қадар ўзига ёки боласига зиён бўлмаслиги учун унинг қўли кесилмайди. Касал одамнинг ҳам қўли тузалгунига қадар ўлиб қолмаслиги учун кесилмайди. Қўли кесилмасидан аввал бир неча бор ўғирлик қилган бўлса, бир марта кесиш кифоя қилади. Қўли кесилганидан кейин яна ўғирлик қилса, такрор кесилмайди, ҳибсга олинади. Чунки кесиладиган жойи кесилиб бўлган, яна бошқа жойини кесишга ҳужжат йўқ. Ҳибсга олинишига сабаб унга ҳад белгиланмаганидан кейин таъзир бобига кириб қолади.


Ўғирлик ҳади Оллоҳнинг ҳаққидир

Ўғирлик ҳади - гарчи унда одамнинг ҳам ҳаққи бўлса-да, бошқа ҳадлар каби Оллоҳ Таолонинг ҳаққидир. Шунинг учун унда кўрганларнинг гувоҳлиги қабул қилинади. Молини ўғирлатган одамнинг арз қилиши шарт эмас. Айни пайтда унинг воз кечиши билан ҳад бекор қилинмайди. Бу хусусдаги оят зино ҳади ояти каби умумий маънода келган. Оллоҳ Таоло айтади:

 

}وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا {

„Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам... кесинглар“.         [5:38]
Худди зино каби арз қилинмаса ҳам, кесиш шартлари топилса, кесилаверади. Бунга махзумлик аёл ҳақидаги ҳадис далилдир. Ўшанда Пайғамбар с.а.в. Усоманинг ўғирлик ҳади борасида ўртага тушганидан ғазабланиб, шундай деган эдилар:


«إِنَّمَا هْلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ بأَنَّهُ إِذَا سَرَقَ فِيهِمُ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ, وَإِذَا سَرَقَ فِيهِمُ الضَّعِيفُ قَطَعوهُ, وَالذي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ كَانَتْ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ لَقَطَعْتُ يَدَهَا»

 

77-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222